Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Ньюкасл» Дуэни нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» «Страсбург»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Гела Дуэга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Jeunes Footeux нашри хабар берди.

Киран Триппьер ва Эмиль Крафт жамоани тарк этганидан сўнг, ўнг қанот ҳимояси чизиғини кучайтириш клуб учун устувор вазифалардан бирига айланди. Айни пайтда Эдди Хау ихтиёрида ушбу позицияда фақатгина битта тажрибали футболчи — Тино Ливраменто қолди.

Манбанинг хабарига кўра, «Ньюкасл» «Страсбург»нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган 23 ёшли Дуэни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Франция клуби Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси учун камида 29 миллион евро миқдорида таклиф тушса, уни сотишга рози бўлиши мумкин. «Страсбург» раҳбарияти ҳимоячи билан хайрлашишни истамаяпти, бироқ иқтисодий вазият клубни ўз позициясини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиши мумкин.

Якунланган мавсумда Дуэ барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 7 та голли узатмани амалга оширди ва 7 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 07:14, 09.06.2026.
Ўқилди: 1342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик