Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Байер» Дельгадо учун курашда рақобатчиларини ортда қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби «Бока Хуниорс» ярим ҳимоячиси Милтон Дельгадо учун курашда энг қулай позицияни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Sky Germany нашри хабар бермоқда.

Майдон маркази ва таянч зонасида ҳаракат қилувчи 20 ёшли футболчи анчадан бери Германия клубининг қизиқишлар доирасида бўлиб келаётган эди. Яқинда ушбу пойгага Бундеслиганинг бошқа вакиллари Дортмунднинг «Боруссия»си ҳамда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клублари ҳам қўшилди.

Манбанинг хабарига кўра, агар Аргентина клубига 10-12 миллион евро атрофида таклиф тушса, улар футболчини сотишга тайёр. Дельгадонинг «Бока Хуниорс» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди ва 5 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 07:03, 10.06.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик