Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Фабио Каннаваро: «Қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, майдонда бор кучимизни берамиз ва охирги сониягача курашамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро АҚШнинг Атланта шаҳрига етиб келгач, ФИФА матбуот хизматига интервью берди.

"Албатта, бу ажойиб туйғу. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳар бир инсоннинг орзуси. Ниҳоят, биз Атлантадамиз. Машғулотларни бошлашни, ўйин ўтказишни ва бу жараёнлардан завқланишни интизорлик билан кутяпмиз.

Одатда ЖЧга тайёргарлик кўриш осон бўлмайди. Унинг кичик муаммолари бўлади. Лекин биз имкон қадар энг яхши ҳолатда бўлишга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўйинга кўп вақт қолмади. Бу баҳсга тайёр бўлиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз.

Ўзбекистонликларга шуни айтишим мумкинки, биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, майдонда бор кучимизни берамиз ва охирги сониягача курашамиз. Чунки, биз дунёнинг қаерида бўлишидан қатъи назар, барча ўзбекистонликлар биз билан фахрланишларини истаймиз", — деди Каннаваро.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:39, 10.06.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик