Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мексика устози ЖАР билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре Жаҳон чемпионати—2026’нинг очилиш учрашуви доирасида ЖАРга қарши кечадиган баҳс олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумотларга кўра, Мексика терма жамоаси ўз тарихида ҳеч қачон Жаҳон чемпионатларининг старт (очилиш) учрашувларида ғалаба қозона олмаган.

«Тўғриси, бу статистикадан хабарим йўқ эди, бироқ биз ушбу нохуш анъанани бузишимиз шарт. Бу бугун майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз учун яна бир қўшимча мотивация бўлади», — дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Sopitas нашри.

Тажрибали мутахассис ўз уйида ўтаётган мундиалдаги босим ва ҳиссиётлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:

«Мана 22 ойдирки, мен бир гапни такрорлаб келяпман: футболдаги 50 йиллик фаолиятим давомида ўз уйимда ўтаётган Жаҳон чемпионатидагидек кучли ҳиссиёт ва ҳаяжонни туймаганман. Футболчиларга бутун халқ биз билан бирга эканини сингдира олишимиз керак».

Мезбонлик мақоми туфайли юзага келадиган катта босимга қарамай, Агирре шогирдларини хотиржамликка чақирди.

«Телбаларча йўл тутиб, ақлдан озиш керак эмас. Учрашув 90 дақиқа давом этади. Албатта, ғалаба қозониш жуда муҳим, аммо руҳий ва эмоционал мувозанатни сақлаб қолиш ундан ҳам аҳамиятлироқ. Биз ҳар қандай вазиятга тайёр бўлган 26 нафар футболчини танлаб олганмиз», — деди Мексика устози.

Шунингдек, Хавьер Агирре рақиб ҳақида гапирар экан, ЖАР терма жамоасини осон рақиб деб ҳисоблайдиганларни танқид қилди ва сўнгги йилларда Африка футболида жуда катта ўсиш кузатилаётганини алоҳида эътироф этди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026’нинг очилиш баҳси ҳисобланган Мексика — ЖАР учрашуви бугун, 11 июнь куни (Тошкент вақти билан 12 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да) бошланади.

Киритилди: 16:06, 11.06.2026.
Ўқилди: 284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик