Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мактоминай Шотландиянинг ЖЧ-2026даги илк ўйинида асосий таркибда майдонга тушишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай ошқозон-ичак тизимидаги безовталикдан сўнг тўлиқ соғайди ва Жаҳон чемпионатининг 1-турида майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда матбуот анжуманида шотландлар бош мураббийи Стив Кларк маълум қилди.

«У тўлиқ соғайди ва майдонга тушишга тайёр», — дея жавоб берди Кларк жамоа етакчисининг соғлиғи ҳақидаги саволга.

Шотландияда Мактоминай терма жамоани 1998 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан Данияга қарши кечган ҳал қилувчи ўтиш ўйинидаги (4:2) чалқанча услубда (акробатик тарзда) урган ажойиб голидан сўнг ҳақиқий қаҳрамонга айланган эди.

Бироқ Кларк бор масъулиятни фақат бир футболчининг зиммасига юклашни истамаслигини билдирди: «Менимча, бу ерда менинг 26 та суперюлдузим бор. Бутун масъулиятни бир кишига юклаш адолатдан эмас. Охирги 7 йил ичида эришган барча ютуқларимиз жамоага, жамоавий бирдамликка ва ҳар бир аъзонинг керакли пайтда ўз ҳиссасини қўшганига асосланган».

«Охирги 2 та йирик турнир биз кутгандек ўтмади. Аммо ҳозир бизда яна бир имконият бор ва бу жамоани йирик мусобақаларга олиб чиқишда давом этаётган футболчиларнинг хизматидир. Бу ерда бўлиш ажойиб, лекин биз ўзига хос натижага эришмоқчимиз», — дея таъкидлади Кларк.

Гаитига қарши ўйин 14 июнь куни бўлиб ўтади. Гаити билан баҳсдан сўнг шотландларни анча жиддий синовлар — ФИФА рейтингида еттинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаб турган Марокаш ҳамда Бразилия терма жамоаларига қарши ўйинлар кутмоқда.

Киритилди: 01:57, 13.06.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик