Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

ЖЧ-2026. АҚШ Парагвайга ҳеч қандай имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида Парагвай устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Лос-Анжелесдаги «СоФи Стэдиум» аренасида бўлиб ўтди.

7-дақиқада Дамиан Бобадильянинг автоголи эвазига америкаликлар олдинга чиқиб олишди. Учрашувнинг 31-дақиқасида «Монако»нинг америкалик ҳужумчиси Фоларин Балогун жамоасининг устунлигини икки баробарга оширди, 45+5 дақиқада эса дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Парагвайликлар иккинчи бўлим ўрталарида битта тўп киритишга муваффақ бўлишди — захирадан майдонга тушган ярим ҳимоячи Маурисиу ўз номига гол ёздириб қўйди. Финал ҳуштаги чалинишидан олдин АҚШ ярим ҳимоячиси Жованни Рейна оёғининг ташқи томони билан зарба бериб, якуний ҳисобни ўрнатди.

АҚШ 3 очко тўплаб, D гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Парагвайликлар эса охирги ўринда. Ушбу гуруҳнинг Австралия ва Туркия ўртасидаги иккинчи ўйини якшанба, 14 июн куни бўлиб ўтади.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар Канада, АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Турнирда 48 та жамоа иштирок этяпти. Плей-офф босқичига гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган терма жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни банд этган энг яхши саккизта терма жамоа йўл олади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:09, 13.06.2026.
Ўқилди: 1017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик