Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Жаҳон чемпионати доирасидаги Марокашга қарши ўйин олдидан замонавий футболдаги тенденциялар ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Тўпга эгалик қилиш — ўйиннинг муҳим таркибий қисми, аммо энг асосийси эмас. Агар статистика ҳақида гапирадиган бўлсак, урилган ва ўтказиб юборилган голлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бизнинг ғоямиз шундан иборатки, тўп бизда бўлганда ўйин тизгинини назорат қилиш ва тўпсиз қолган вақтимизда ҳам ўзимизни қулай ҳис этишдир.
Тўпсиз қолганда жамоа тартибли ва зич ҳаракат қилиши керак, чунки исталган рақиб — жумладан, Марокаш ҳам — юқори савияга эга ва агар сен ўйиннинг барча жабҳаларига тайёр бўлмасанг, улар муаммо туғдиришга қодир».













