Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиолни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sportske Novosti нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, хорватиялик футболчи Мадрид клуби томонидан бўлаётган қизиқишларга қарамай, «шаҳарликлар» билан шартномасини узайтириш арафасида турибди. Ҳимоячи клуб билан 2032 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битимга имзо чекиши кутилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Йошко Гвардиол «Манчестер Сити» сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.













