«Арсенал», «ПСЖ» ва «Бавария» клублари «Лилль» ҳамда Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аюб Буадди билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда, деб хабар берди инсайдер Николо Скира.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Лилль» 18 ёшли футболчи учун тахминан 75 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ, ярим ҳимоячи Жаҳон чемпионати-2026 доирасида Бразилияга қарши бўлиб ўтган ўйинда (1:1) ўзини кўрсатганидан сўнг, ушбу маблағ янада ошиши мумкин эди.
Буадди 2023 йилнинг июль ойидан буён «Лилль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда футболчи майдонга тушган 42 та ўйинда самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади. Терма жамоа сафида эса унинг ҳисобида 4 та ўйин мавжуд бўлиб, ҳали гол уришга муваффақ бўлмаган.













