Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Астон Вилла» Эмилиано Мартинесга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Агар Аргентина терма жамоаси голкипери Эмилиано Мартинес ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этадиган бўлса, «Астон Вилла» уни ким билан алмаштириши мумкинлиги маълум бўлди.

A Bola нашри тарқатган маълумотларга кўра, Бирмингем клуби «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубинга қизиқиш билдираётган жамоалар қаторига кирган. Футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасида ўз кучини синаб кўришни жуда хоҳламоқда, Португалия клуби эса уни камида 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ортда қолган мавсумда 24 ёшли Трубин барча турнирларда жами 50 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 43 та тўп олиб чиқди ва 21 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди (қуруқ ўйин ўтказди).

Трубиннинг «Бенфика» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 16:58, 15.06.2026.
Ўқилди: 1099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик