Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Хендерсон Беллингемнинг Англия терма жамоасидаги роли ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон Жуд Беллингемнинг миллий терма жамоадаги роли ҳақида фикр билдирди.

«Тўғрисини айтсам, унга бўлган миннатдорчилигимни ифодалашга сўз ожиз. ОАВда у ҳақида кўп ёзишларини биламан ва баъзида буларни ўқиш мен учун оғир, чунки унинг бу жамоага ўтказаётган улкан таъсирини яхши биламан.

Ўйлайманки, у бизга қўшимча устунлик беради. У ўз фаолиятида муҳим лаҳзаларни бошдан кечирган, у муҳим ўйинлардаги асосий футболчидир. У — биз учун фундаментал аҳамиятга эга бўлган ўйинчи. Агар жамоадаги исталган футболчидан сўрасангиз, унинг қандай ажойиб жамоадош эканлигини ва қандай яхши шуғулланишини айтиб беради», — дея Хендерсоннинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Жаҳон чемпионати – 2026 гуруҳ босқичи доирасида Англия терма жамоаси Хорватия (17 июнь), Гана (23 июнь) ва Панама (28 июнь) терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 20:40, 15.06.2026.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик