Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

Ван Дейк ЖЧларида Нидерландия терма жамоасининг ёши энг катта гол урган иккинчи футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоасининг 34 ёшли ҳимоячиси Виржил ван Дейк жаҳон чемпионатлари тарихида ўз терма жамоаси сафида гол урган ёши энг катта иккинчи футболчига айланди. Бу ҳақда Opta маълум қилди.

Япония терма жамоасига қарши учрашув (2:2) вақтида ван Дейк 34 ёш 341 кунлик эди. Футболчи баҳснинг 50-дақиқасида клубдоши Райан Гравенберхнинг узатмасидан кейин бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Нидерландия терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларида гол урган ёши энг катта футболчи Жованни ван Бронкхорст бўлиб қолмоқда. У 2010 йил ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг Уругвайга қарши ярим финал баҳсида (3:2) учрашувнинг 18-дақиқасида гол урган. Ўшанда футболчи 35 ёш 151 кунлик бўлган.

Нидерландия терма жамоасининг кейинги учрашуви 20 июнь куни Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоа Швеция терма жамоасига қарши майдонга тушади. ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнга қадар давом этади.

ЖЧ–2026. "F" гуруҳи, 1-тур
14 июнь, 2026 йил
Нидерландия – Япония – 2:2
Голлар: ван Дейк (50) – Накамура (57), Саммервилл (64), Камада (88).

Манба: championat.com
Киритилди: 21:25, 15.06.2026.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик