"Рома" жамоа ҳужумчиси Франческо Тотти фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам клуб таркибида қолишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport шундай ёзади.
Тотти фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан сўнг, римликлар унга беш йиллик шартнома ва йилига 600 минг евро маош таклиф қиладилар. Шу тариқа жамоанинг ҳақиқий байроқдор футболчиси клуб бошқарувида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тотти "Рома" сафида 1993 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси йил июнида якунига етади.