Англия терма жамоаси ҳимоячиси Тино Ливраменто сон орқа мушаги жароҳати сабабли 2026 йилги жаҳон чемпионатида майдонга тушмаслик эҳтимоли жуда юқори. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу жароҳат инглизларнинг Хорватия терма жамоасига қарши старт ўйинидан олдин олинган. Англия Футбол ассоциацияси томонидан ҳозирча расмий тасдиқлов берилгани йўқ. Футболчи бутун турнирни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Инглизлар бош мураббийи Томас Тухель аллақачон унинг ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда. Фавқулодда чақирув олиши мумкин бўлган номзодлар орасида Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Трево Чалоба қайд этилган.
Турнир регламентига кўра, мураббийлар штаби жамоанинг мусобақадаги илк ўйини бошланишига бир неча соат қолгунига қадар қайдномага ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.













