Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Жиру Франция терма жамоасидаги голлар бўйича рекордини янгилаган Мбаппени биринчилардан бўлиб табриклади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Оливье Жиру «учранглилар» сафидаги голлар сони бўйича ўз рекордини янгилаган футболчи Килиан Мбаппени табриклади. Мбаппе ЖЧ-2026 «I» гуруҳи 1-туридан ўрин олган Сенегалга қарши учрашувда (3:1) гол уришга муваффақ бўлди.

«Табриклайман, Килиан! Мен у учун хурсандман. Бу кутилган вазият эди. У барча рекордларни — ҳам ўйинлар, ҳам голлар сони бўйича янгилайди. Ўйлайманки, у 100 та голлик маррани осонгина забт эта олади ва эҳтимол, Мирослав Клозенинг дунё биринчиликларидаги голлар бўйича рекордини ҳам янгилар. У жаҳон чемпионатларида ва бошқа муҳим учрашувларда жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда», — деди Жиру BBC эфирида.

«I» гуруҳининг 2-турида Франция миллий терма жамоаси Ироқ билан тўқнаш келади (23 июнь), 3-турда эса Норвегия билан куч синашади (26 июнь).

Киритилди: 03:08, 17.06.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик