Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Португалия терма жамоасининг муҳим футболчиси ЖЧ-2026даги биринчи ўйинни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган ДР Конгога қарши бўлажак учрашувда майдонга тушмайди.

«Манчестер Сити» футболчиси ҳали ўзининг мақбул жисмоний ҳолатини тиклашга улгурмади. Бу ҳақда баҳс олдидан терма жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес маълум қилди.

«Рубен 100 фоиз тиклангани йўқ – таваккал қилмаслик муҳим. У яхши машғулот ўтамоқда, аммо ҳозирча майдонга тушишга тайёр эмас. Муносиб вақтни кутишимиз керак», — дея «Record» нашри бош мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Португалия ҳамда Конго терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун бўлиб ўтади. Ўйиннинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 22:00 да чалинади.

Маълумот учун, Диаш Португалия миллий терма жамоаси сафида умумий ҳисобда 76 та учрашув ўтказган.

Киритилди: 05:40, 17.06.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик