Кириш Регистрация

“Ўзбекистон жуда тартибли ва қандай ўйнашни аниқ билади” — Колумбия терма жамоаси устози

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати “K” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Колумбия – Ўзбекистон учрашуви олдидан Жанубий Америка қитъаси вакиллари бош мураббийи Нестор Лоренсо рақибни менсимаслик қимматга тушиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, мундиалнинг илк ҳафтаси мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқлигини кўрсатиб берди.

2022-йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган колумбияликлар бу сафарги мусобақага фаворитлардан бири сифатида етиб келган. Бироқ Лоренсо мундиалда дебют қилаётган Ўзбекистон миллий жамоасига паст баҳо бериш катта хато бўлишини айтди.

“Жаҳон чемпионати бизга шуни кўрсатмоқдаки, бу ерда кичик жамоалар йўқ ва ҳеч кимни менсимаслик керак эмас. Ўзбекистон кучли жамоаларга қарши жуда яхши натижалар қайд этган. Уларнинг ажойиб мураббийи бор, таркибида эса юқори савиядаги тўрт-беш нафар футболчи мавжуд. Энг муҳими, бу жамоа жуда тартибли ва қандай ўйнашни аниқ билади”, деди Лоренсо ўйиндан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Колумбия ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 18 июнь куни тонги 7:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:24, 17.06.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик