Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ўзбекистон—Колумбия ўйини сабаб давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 да бошланади

Баҳо:
+ | -

18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақти соат 10:00 дан бошланади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, қарор футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашуви муносабати билан қабул қилинган. Эртага Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

Шерзод Асадовнинг айтишича, давлат раҳбари фуқароларга терма жамоага уйида, оила аъзолари ва яқинлари билан биргаликда мухлислик қилиш учун қўшимча қулайлик яратишга қарор қилган.

“Президентимиз эртанги матчни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қиладилар. 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар”, деди президент матбуот котиби.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:27, 17.06.2026.
Ўқилди: 1396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик