Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи "K" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Колумбия ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлими якунига етди.
Мексиканинг пойтахти Мехикода жойлашган машҳур «Ацтека» стадионида бўлиб ўтаётган учрашувда биринчи бўлим якунига 5 дақиқа қолганида Колумбия терма жамоаси олдинга чиқди.
Ҳисоб 40-дақиқада очилди. Колумбиялик ҳимоячи Даниэль Муньос Луис Диаснинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди.
Ундан бироз аввалроқ эса Луис Диаснинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтган эди.
Биринчи бўлим якунланиб, жамоалар танаффусга чиқишди — 0:1.
Жаҳон чемпионати-2026. "K" гуруҳи, 1-тур
18 июнь, 2026 йил
Ўзбекистон — Колумбия — 0:1 (1-бўлимдан сўнг)
Гол: Даниэль Муньос, 40.













