«Ювентус» шу ёзда янги дарвозабон қидирмоқда.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, Турин клуби «Наполи» посбони Ваня Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. «Ювентус» сербиялик футболчининг трансфери бўйича расмий сўров юбориб улгурган.
Ваня Милинкович-Савич шу ёзда 6 миллион евро эвазига «Торино»дан «Наполи»га ўтган эди. Унинг Неаполь клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда дарвозабон барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та гол ўтказиб юборди ва 15 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали Милинкович-Савичнинг трансфер баҳосини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













