Opta статистик портали АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 1-туридан сўнг фаворитлар рейтингини янгилади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг турнирда ғолиб чиқиш имконияти 0,02 фоиз деб баҳоланган.
Фабио Каннаваро шогирдлари дастлабки турда Колумбияга мағлуб бўлганидан сўнг, суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ—2026 даги имкониятларини қуйидагича ҳисоблаб чиқди:
Гуруҳда 1-ўринни эгаллаш: 1,07%
Плей-оффга йўл олиш (1/16 финал): 20,65%
Нимчорак финал (1/8 финал): 4,44%
Чорак финал: 1,22%
Ярим финал: 0,35%
Финал: 0,06%
Чемпионлик: 0,02%
Opta суперкомпютери талқинига кўра, 2026-йилги мундиалнинг асосий фаворити — Франция терма жамоаси (чемпионлик эҳтимоли 15,73 фоиз). Иккинчи поғонадан Англия (12,33 фоиз) жой олган бўлса, кучли учликни амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина (12,28 фоиз) якунлаб берди.
Асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган Испания 12,08 фоизлик кўрсаткич билан 4-ўринни эгаллади. Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалиянинг Конго ДР билан кутилмаган дуранги оқибатида уларнинг чемпионлик имконияти 6,73 фоиздан 5,94 фоизга тушиб кетди ва жамоа 6-ўринга жойлашди. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Португалия ва Испания 1-турда ўзидан кутилган натижани қайд эта олмагани учун уларнинг имкониятлари пасайтирилган, бироқ кейинги турлардаги ғалабалар бу фоизларни яна ўзгартириши мумкин.
ЖЧ—2026 ғолиблигига асосий даъвогар 15 та жамоа (1-турдан сўнг):
Франция 15,73%
Англия 12,33%
Аргентина 12,28%
Испания 12,08%
Германия 6,43%
Португалия 5,94%
Бразилия 5,37%
Норвегия 4,68%
Нидерландия 3,06%
Колумбия 2,80%
АҚШ 2,67%
Бельгия 1,96%
Марокаш 1,49%
Мексика 1,37%
Япония 1,21%
Осиё қитъаси жамоаларининг имкониятлари:
Мундиалнинг 1-туридан сўнг ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) минтақасидан иштирок этаётган жамоалар орасида энг яхши имконият Японияда қайд этилган:
Япония 1,21%
Жанубий Корея 0,61%
Эрон 0,16%
Қатар 0,05%
Саудия Арабистони 0,05%
Ироқ 0,02%
Ўзбекистон 0,02%
Иордания 0,00%
Маълумот ўрнида: 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Янги форматдаги мусобақада илк бор 48 та терма жамоа бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Канада ЖЧ—2026 мусобақасининг 13 та ўйинига, Мексика ҳам 13 та учрашувга мезбонлик қилади. Қолган барча асосий ўйинлар АҚШ стадионларида ўтказилади.













