Қозоғистонлик таниқли футбол мутахассиси Алмас Кулшинбаев Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги имкониятларини Конго билан қайд этилган дурангдан (1:1) кейин баҳолади.
— Таркиб бўйича Португалия ушбу жаҳон чемпионатида энг юлдузли жамоалардан бири. Бироқ биринчи ўйинда Конгога қарши улар «юлдузли» ўйин кўрсата олмади. Бернарду Силва, масалан, марказий зона ўйинчиси, аммо Португалияда учлик — Витинья, Жоао Невеш ва Бруну Фернандеш ҳаракат қилади. Силвани захирада қолдириш тўғри эмас. Лекин иккинчи томондан, у Ламин Ямал ёки Нико Уильямс каби тезкор қанот ўйинчиси эмас. У яккакурашларда ўтиб кетиш, узатма бериш имконияти юқори бўлган қанот ҳужумчиси эмас. Шунинг учун ҳам у биринчи бўлимда алмаштирилди, аммо унинг ўрнига тушган Франсишку Консейсао ҳам ҳеч қандай катта таъсир кўрсатмади, фақат ортиқча агрессия билан ажралиб турди.
Агар Португалиянинг ҳар бир футболчисини алоҳида кўриб чиқсак, улар клубларида — ПСЖ, АПЛ жамоалари ва бошқа клубларда яхши ўйнашади. Лекин менда терма жамоа сифатида улар бирга нимадир ютуққа эришишига ишонч йўқ, — деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да биринчи турда Португалия Конго билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Иккинчи турда португалияликлар Ўзбекистонга қарши майдонга тушади, учинчи турда эса Колумбияга қарши баҳс олиб боради.













