ФИФА Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг ЖЧ-2026 ўйинлари олдидан миллий мадҳиялар ижро этилиши бўйича қилган илтимосини қаноатлантирди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Хорватияга қарши баҳсдан (4:2) сўнг, мадҳия янграётган пайтда фотографлар кўплиги сабабли ўз футболчиларини кўра олмаганидан норози бўлган эди.
«Мен 50 та фотографдан иборат девор қаршисида тургандим. ФИФАдан мадҳиялар ижро этилаётган вақтда уларнинг жойлашувини ўзгартиришни илтимос қиламан, чунки ўша лаҳзада ўз жамоамни умуман кўра олмадим», — деган эди германиялик мураббий ўшанда.
«talkSPORT» нашри тарқатган хабарга кўра, ФИФА ўйин олдидан мадҳиялар айтилиши жараёнидаги протоколга расман ўзгартириш киритди. Эндиликда фоторепортёрлар майдоннинг марказий чизиғига яқинроқ жойда зичроқ гуруҳ бўлиб жойлашишади. Мураббийлар эса майдон қанот чизиғи бўйлаб сал нарироқда туришади, бу эса уларга ўз жамоаси футболчилари мадҳия куйлаётган пайтда уларни бемалол кузатиш имкониятини беради.













