Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Куман плей-оффдаги рақиб ҳақида: «Бразилия ва Марокаш ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмаяпман»

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман 1/16 финал босқичида ўз жамоаси учун қайси рақиб қулайроқ эканлигини танлай олмади.

«Учар голландлар» ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи иккинчи турида Швеция терма жамоасини 5:1 ҳисобида тор-мор этишди ва бу орқали мусобақанинг плей-офф босқичи йўлланмасини амалда нақд қилишди. Катта эҳтимол билан, «оловранглилар»нинг 1/16 финалдаги рақиби ё Бразилия, ёки Марокаш терма жамоаси бўлади.

«Бразилия ёки Марокаш? Менда ҳеч қандай танлов йўқ. Ушбу жамоалардан бири иккинчисидан сезиларли даражада кучли деб айта олмайман. Улар гуруҳдаги ўзаро ўйинда ҳам бежиз дуранг (1:1) ўйнашмади. Марокаш биринчи бўлимда ажойиб ҳаракат қилган бўлса, Бразилия иккинчи бўлимда фаоллик кўрсатди», — дея The Touchline нашри Куманнинг сўзларини келтиради.

Ҳозирда Нидерландия ўз гуруҳида 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва урилган голлар эвазига Японияни ортда қолдирмоқда. Куман шогирдлари гуруҳдаги сўнгги ўйинни 26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 02:00 да Тунисга қарши ўтказишади. Бразилия ва Марокаш ҳам ўз квартетларида 4 тадан очко жамғаришган, бироқ тўплар нисбати яхшироқ бўлгани туфайли Жанубий америкаликлар жадвалда биринчи ўринни эгаллаб туришибди.

Киритилди: 12:07, 21.06.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик