Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Диогу Далотнинг фикрича, ҳужумчи Криштиану Роналду ўз шаънига айтилаётган танқидларни енгиб ўта олади.
«Криштианунинг танқидларни қандай енгиб ўтишини ҳамма яхши билади. У терма жамоада ўйнаш борасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.
Менимча, у жамоага ишонч бағишлайди, танқидлар эса шунчаки ўйиннинг бир қисмидир. Айниқса, дунёдаги энг йирик турнирлардан бирида, балки энг йиригида иштирок этаётганимизни ва биз кўрсата оладиган ўйин даражасини ҳисобга олсак, бу табиий ҳол.
Унинг бизга, бизнинг эса унга бўлган ишончимиз доимо бир хил бўлган ва шундай бўлиб қолади. Модомики у терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган экан, менимча, бу қобилият унда доим мавжуд бўлади ва у ҳар доим ўйнашга шай туради», — деди Далот.













