Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Лукас Бергвалль «Тоттенҳэм»дан кетмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм»нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль клуб раҳбариятига ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа жамоага ўтиш истаги борлигини маълум қилди, деб хабар беради Sky Sports.

Манбанинг маълумотларига кўра, футболчи ўзини бошқа жамоада синаб кўрмоқчи ва асосий таркибда кўпроқ майдонга тушишни хоҳлайди. «Шпорлар» ярим ҳимояни кучайтириш учун ўйинчилар излаётгани боис, Бергвалльнинг кетиши истисно қилинмаяпти. Футболчининг «Тоттенҳэм Хотспур» билан меҳнат шартномаси 2031-йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ «Челси» ва «Астон Вилла» ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ лондонликлар трансферни муҳокама қилишдан бош тортган эди.

Бергвалль 2024-йилда «Юргорден»дан «Тоттенҳэм»га ўтган. Ўтган мавсумда у инглиз жамоаси сафида 33 та ўйин ўтказиб, бир марта гол урган ва бешта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, хавбекнинг ҳозирги бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:29, 22.06.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик