Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

ЖЧ—2026: Эрон терма жамоаси кийиниш хонасида қурбон бўлган болалар хотирасига бағишланган мактуб қолдирди

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Бельгияга қарши ўйиндан (0:0) сўнг кийиниш хонасида махсус ёзув қолдирди. Унда Миноб шаҳридаги қизлар бошланғич мактабига қилинган ҳужум қурбонлари хотирланган.

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроил қуролли кучларининг ракета ҳамда бомба зарбалари оқибатида ушбу мактабда 168 нафар бола ҳалок бўлган. Reuters портали футболчилар томонидан қолдирилган ушбу мактуб матнини эълон қилди:

“Минг йиллар аввалги қадимий Форсдан тортиб, бугунги маданиятли Эронгача бўлган даврда мамлакат руҳи ҳамиша барҳаёт ва матонатли бўлиб қолмоқда. Биз Лос-Анжелесга ғурур билан келдик, ор-номус билан беллашдик ва бу ердан муносиб тарзда кетяпмиз. Меҳмондўстлик учун сенга раҳмат, Лос-Анжелес. Шунингдек, мана шу 180 дақиқа давомида ўз қалби, овози ва бутун борлиғини Эрон учун бахшида этган ҳар бир эронликка миннатдорчилик билдирамиз. Барча халқлар ўртасида доимо тинчлик, ҳурмат ва дўстлик ҳукм сурсин. #168 #Minob” .



Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:49, 22.06.2026.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик