Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Ибрагимович Мессининг ЖЧ-2026даги рекорди ҳақида: «Менинг ҳисобимда эса нолта гол бор»

Баҳо:
+3 | -

Афсонавий швециялик футболчи Златан Ибрагимович ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Австрияга қарши баҳсда (2:0) тарихий рекорд ўрнатган Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен бунга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Албатта, баъзида у оддий инсонга ўхшаб кўринади — масалан, пенальтини голга айлантира олмаганда. Кейин эса шундай лаҳзалар келадики, у инсонга ўхшамай қолади. Бу — Месси.

Ҳозирча бу унинг жаҳон чемпионати. У ҳали Иорданияга қарши ўйнаганича йўқ, шунинг учун ҳаммаси қандай тугашини билмайман. Икки ўйинда бешта гол... Менда эса икки жаҳон чемпионатида нолта гол бор, холос.

Мен у учун хурсандман ва шу руҳда давом этишига умид қиламан. Бир неча кундан кейин унинг туғилган куни, шунинг учун бу лаҳзалардан завқ олсин. Чунки биз ҳам унинг ўйинидан завқ олмоқдамиз. Шунчаки ақлбовар қилмас даражада, менда сўз йўқ», — деди Ибрагимович.

Австрияга қарши учрашувда Месси дубль қайд этиб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. У мундиаллардаги голлари сонини 18 тага етказиб, Мирослав Клозенинг 16 голлик рекордини ортда қолдирди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида пенальтини аниқ ижро эта олмаган 38 ёшли ҳужумчи 38-дақиқада ҳисобни очди ва рекордни янгилади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бундан ташқари, Месси аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихида 17 гол урган бразилиялик Мартанинг натижасини ҳам ортда қолдирди. Шунингдек, у кетма-кет олтита жаҳон чемпионати учрашувида гол уриш орқали турнир тарихидаги рекордни такрорлади ва амалдаги жаҳон чемпионларининг плей-оффга чиқишини таъминлади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 06:19, 23.06.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик