Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Роберто Мартинес: “Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёрмиз”

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассиснинг айтишича, жамоа дастлабки турдаги муваффақиятсизликдан тўғри хулоса чиқарган ва танқидларни четга суриб қўйган.

“Биз эътиборни фақат ўзимизга қаратганмиз ва жамоамиз ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ. Жаҳон чемпионатида иштирок этяпмиз, албатта, атрофда шовқин, босим бўлиши табиий. Бу ўйиннинг бир қисми ҳисобланади. Биз Ўзбекистонга қарши бўладиган учрашувга яхши тайёрландик ва гуруҳимиз ҳозир аввалгидан ҳам жипслашган”.

Конго билан ўйиндаги хатолар Ўзбекистонга қарши такрорланмайди

Мураббий илк турдаги дурангни (1:1) эслар экан, шогирдлари дастлабки 20 дақиқадан сўнг интизом ва структурани йўқотиб қўйганини таъкидлади:

“Биз бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратганмиз. Қониқарсиз натижадан сўнг танқид бўлиши оддий ҳолат, бироқ бу нарсалар бизнинг тайёргарлик жараёнимизга таъсир қилмайди. Умид қиламанки, эртага [Ўзбекистонга қарши] жамоамиз тўлиқ 90 дақиқа давомида ўз даражасида ҳаракат қилишга тайёр бўлади”.

Гуруҳдаги вазият ва ғалабанинг аҳамияти ҳақида

Колумбия ўзининг дастлабки ўйинида Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, K гуруҳида пешқадамга айланиб олгани инобатга олинса, Португалия учун ҳам бу учрашувдаги ғалаба плей-оффга чиқиш йўлида жуда муҳим аҳамият касб этади.
Бу ҳақида жамоа ҳимоячиси Жоау Канселу ҳам алоҳида тўхталиб ўтди:

“Конго билан ўйинда етарлича вазиятлар ярата олмадик, бу биз каби сифатли ўйинчиларга эга жамоа учун хос эмас. Таркибимизда дунёнинг энг яхши ўйинчилари йиғилган ва биз буни майдонда исботлашимиз керак. Ўзбекистонга қарши фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ”, деди Канселу.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Португалия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2026 гуруҳ босқичининг 2-тур баҳси 23 июнь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланиши белгиланган. Ўйин Ҳьюстондаги “NRG” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:05, 23.06.2026.
Ўқилди: 1539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3235]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2916]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2628]

"Бернабеу"да Кукурелья ва Оярсабал учун махсус маросим ўтказилади [2417]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2124]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1882]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1721]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1676]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1598]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик