Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Ўзбекистон мухлислари Техасдаги стадионга отларда етиб келишди (видео)

Баҳо:
+ | -

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Португалия учрашуви олдидан ўзбекистонлик мухлислар Хьюстон шаҳридаги стадион атрофида ёрқин акция уюштиришди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари уюшган ҳолда стадион томон йўл олганини кўриш мумкин. Юришнинг энг диққатга сазовор жиҳати шундаки, колонна олдида бир нечта чавандоз отларда ҳаракатланган. Улардан кейин эса қўлларида миллий байроқларни кўтарган юзлаб мухлислар эргашган.

Стадион атрофида ҳақиқий байрамона муҳит ҳукм сурди. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари жамоани фаол қўллаб-қувватлаб, миллий жамоа тарихидаги энг муҳим ўйинлардан бири олдидан ажойиб муҳит яратишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтади. Биринчи турда Ўзбекистон Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса, Португалия КДР Конго билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:20, 23.06.2026.
Ўқилди: 3547 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик