Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабасидан танқидчиларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабасидан кейин ижтимоий тармоқда пост қолдириб, укасининг атрофидаги танқидларга муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли ҳужумчи мазкур учрашувда дубль қайд этди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Катя Авейру ўз постида Роналдуга нисбатан айтилган танқидларни адолатсиз деб атаб, унинг футболдаги карьераси ва инсон сифатидаги фазилатларини ҳимоя қилди.

Унинг сўзларига кўра, охирги ҳафталарда Роналду ҳақида кескин танқидлар кучайган ва унинг фаолиятини камситишга уринганлар бўлган.

— Улар унинг карьерасини, меҳнати ва интизоми билан қурилган ҳаётини унутишга ҳаракат қилишди. У футбол, Португалия ва бутун дунё учун қилган ишларини бир зумда йўқ қилишни исташди, — дейди у.

Авейрунинг таъкидлашича, Роналду доимий босим остида ҳам ўз меҳнати билан жавоб қайтариб келган ва унинг фаолияти тасодиф эмас, балки меҳнат ва ирода натижаси ҳисобланади.

— Бу Криштиану Роналду. У доимо жавобни майдонда беради. У ҳеч қачон таслим бўлмайди. У доимо меҳнат билан жавоб қайтаради, — дейди у.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:22, 24.06.2026.
Ўқилди: 2622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик