Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Фердинанд Англия терма жамоасининг ўйинидан сўнг Тухелни ҳимоя қилиб чиқди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, ҳозирда Британия телевидениесида эксперт сифатида фаолият юритаётган Рио Фердинанд Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Англия ва Гана терма жамоалари ўртасидаги дуранг ўйин ҳақида фикр билдирди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

"Яна бошланди... Тухель хорватлар устидан қозонилган ғалабадан кейин даҳо деб ҳисобланаётганди, Гана билан дурангдан сўнг эса таркиб танлашда хато қилгани ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Ҳамма ўзини босиб олсин. Англия тўрт очко жамғарди, жамоани ва мураббийни қўллаб-қувватланг", - дея Фердинанд ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қолдирган хабарида ёзиб ўтди.

Инглизлар мундиал гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувни Панама терма жамоасига қарши ўтказишади.

Киритилди: 11:11, 25.06.2026.
Ўқилди: 815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик