Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-0 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Тоттенхэм» Тонали трансферини якунламоқда — тафсилотлар маълум

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл»нинг италиялик ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли журналист Альфредо Педулла хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 26 ёшли футболчи «Тоттенхэм» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Ярим ҳимоячи йилига тахминан 14-15 миллион евро ҳамда сезиларли миқдордаги бонуслар ишлаб топади. Бу унинг «Ньюкасл»даги ҳозирги маошидан анча кўпдир.

Таъкидланишича, «шпорлар» «қарғалар» билан ҳам келишувни якунлаш арафасида, фақат айрим деталларни ҳал қилиш қолган. Тоналининг трансфери Лондон клубига 116 миллион еврога тушади.

Якунланган мавсумда Тонали барча мусобақаларда жами 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:23, 28.06.2026.
Ўқилди: 1915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик