Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Миллий жамоага чақирилганидан сўнг Бразилияда беш чақалоққа Неймар исми берилди

Баҳо:
+ | -

Бразилия миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинганидан сўнг, мамлакатда беш нафар чақалоққа Неймар исми берилди. Бу ҳақда Сан-Паулу штати Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш реестри ассоциацияси маълумотларига таяниб, Globo нашри хабар берган.

Таркиб 18 май куни эълон қилинган эди. Ташкилот маълумотларига кўра, бу исм Симонезия (Минас-Жераис штати), Куритиба (Парана штати), Рио-де-Жанейро, Прая-Гранди (Сан-Паулу штати) ва Сентенариу (Токантинс штати) каби ҳудудларда туғилган чақалоқларга берилган.

Йил бошидан бери Бразилияда умумий ҳисобда 25 нафар чақалоқ Неймар исми билан рўйхатга олинган. Эътиборли жиҳати шундаки, Жаҳон чемпионатлари ўтказиладиган йилларда футболчи шарафига қўйиладиган исмлар сони аста-секин камайиб бораётгани кузатилмоқда:

2010-йилда — 186 нафар чақалоқ;
2014-йилда — 157 нафар;
2018-йилда — 67 нафар;
2022-йилда — 40 нафар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 34 ёшда бўлган Неймар катта футболдаги дебютини 2009-йили “Сантос” таркибида ўтказган.

25 июнь куни Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Шотландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган Неймар 76-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ушбу турнирдаги илк ўйинини ўтказди. Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (79 та гол) миллий жамоа либосида нақ 981 кундан сўнг илк бор яшил майдонга кўриниш берди. Учрашув якунлангач, ҳиссиётларга берилган футболчи ўз кўз ёшларини тийиб тура олмади.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси 7 очко тўплаган ҳолда C гуруҳида пешқадамга айланди ва мундиалнинг плей-офф босқичига йўлланма олди. 1/16 финалда бразилияликлар Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:29, 29.06.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик