Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳуссом Ҳассан қатнашди.
— Авваламбор бугунги ғалаба учун Аллоҳга шукрлар айтаман. Иккала жамоа ҳам яхши ўйнади. Ўзбекистон бугун омад туфайли юта олмади. Барча футбочилари мураббийи яхши шаклланган. Уларга ўйин учун раҳмат. Бугун иккала жамоанинг ҳам имкониятлари тенг эди. Омад эса биз томонда бўлди.
— Биз Иордания терма жамоасидан бу савиядаги ўйинни кутмагандик. Мухлисларимиз ҳам, журналистлар ҳам. Бугунги ғалабанинг сири нимада бўлди (иорданиялик журналист саволи)?
— Биринчи навбатда биз бугун барча футболчилар, мураббийларнинг яхши ишлагани, ўз кучига ишониб ўйнагани учун. Мен жамоага келганимдан буён жуда кўплаб ишларни амалга оширдик. Биринчи навбатда Аллоҳга, кейин эса ўзимизга ишондик.
— Биринчи бўлимнинг ўзиданоқ Ўзбекистоннинг жисмоний жиҳатдан кучи эмаслигини билиб ҳужумга ўтдингизми? Умуман тактика ўйиндан келиб чиқиб танландими, ёки олдиндан режа қилингандими?
— Биз сизга ҳар бир элементар вазиятлар ҳақида маълумотлар беролмайман. Бу мураббийлар учун одат бўлгн ҳолат. Бугунги ғалабамизга энг асосий сабаб эса биз бугун энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Кечаги берилган охирги саволга жавобимни бугун кўрдингиз деб умид қиламан.