Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Магнес Аклиуш АПЛ грандларига қайси клубга ўтмоқчи эканлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Монако» вингери Магнес Аклиуш «Пари Сен-Жермен» клубига ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри маълумот тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, Аклиуш «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клубларига ўзи учун устувор вазифа «ПСЖ»га ўтиш эканлигини маълум қилган. Парижликлар айни пайтда «Монако» билан тахминан 70 миллион евролик трансфер қиймати бўйича музокараларни фаол тарзда илгари суришмоқда. Қайд этилишича, Франция чемпиони монегасклар билан келишувга эришишига тўла ишонмоқда.

Якунланган мавсумда 24 ёшли Аклиуш барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол этди ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Маълумот учун, Аклиуш 2017 йилдан буён «Монако» тизимида фаолият юритиб келади.

Киритилди: 12:02, 29.06.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик