Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

«Манчестер Юнайтед» Матеуш Фернандеш трансфери бўйича ўз позициясини белгилади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандешни қўлга киритишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда.

«Қизил иблислар» 21 ёшли футболчи учун курашдан чиқишгани йўқ, бироқ «болғачилар» талаб қилаётгандек у учун 80 миллион фунт стерлинг (тахминан 93 миллион евро) тўлаш ниятида эмаслар. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар бермоқда. Манкунианликларнинг ушбу позицияси ўзгариши амримаҳол. Лондон клуби Чемпионшипга тушиб кетгани сабабли, вақт ўтиши билан нарх борасида ён беришга мажбур бўлиши эҳтимоли юқори.

Қайд этиш лозимки, Матеуш Фернандешга Мадриднинг «Реал» ва «Тоттенхэм» клублари томонидан ҳам қизиқишлар борлиги айтилган эди. Transfermarkt портали португалиялик иқтидорнинг трансфер баҳосини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:25, 29.06.2026.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик