Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Аргентина терма жамоаси дарвозабони: «Жароҳат мени безовта қиляпти, лекин ўйинимга таъсир қилишига йўл қўймасликка ҳаракат қиляпман»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Эмилиано Мартинес бармоғи сингани сабабли ҳанузгача оғриқ сезаётганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон ушбу жароҳатни «Астон Вилла» таркибида Европа Лигаси финали олдидан ўтказилган чигалёзди машғулотлари пайтида орттириб олган эди. Аргентиналик посбон АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган мундиалда миллий терма жамоаси сафида майдонга тушиш учун операция қилдирмасликка қарор қилган.

«Мен ҳали ҳам одатдаги тартибда машғулот ўтказа олмаяпман, аммо кейинги ўйинда бармоқни ушлаб турувчи мосламасиз ўйнай оламан. У жуда ноқулай, сабаби у билан қўлқоп жуда кенг бўлиб қолади. Жароҳат мени безовта қиляпти, лекин майдондаги ўйинимга бунинг таъсири сезилишига йўл қўймасликка ҳаракат қиляпман», — дея дарвозабоннинг сўзларини келтиради TyC Sports.

Лионель Скалони шогирдлари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида учта ғалабани қўлга киритишди, Мартинес эса ўз дарвозасидан атиги битта тўп ўтказиб юборди. Энди 1/16 финалда аргентиналиклар Кабо-Верде терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 17:52, 29.06.2026.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик