Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао
28/08 16:00 Ман. Юнайтед - Ипсвич
29/08 00:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
29/08 16:30 Ливерпуль - Ноттингем Форест
29/08 19:00 Борнмут - Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити - Халл Сити
29/08 21:30 Тоттенхэм - Ньюкасл

Феликс Роналду билан майдондаги ўзаро тушуниши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси футболчиси Жоау Феликс майдонда Криштиану Роналду билан ўзаро бир-бирини тушуниши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Вингер журналистларга 41 ёшли Роналду нафақат терма жамоада, балки клуб даражасида ҳам — Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида унинг жамоадоши эканлигини эслатиб ўтди.

«Биз бутун бир мавсум давомида бирга ўйнадик — бу анча узоқ вақт. Бу давр ичида жамоадошингни жуда яхши таниб оласан. Унга нима кераклигини тушуна бошлайсан. Биз майдонда жуда яхши ҳамкорлик қиляпмиз. У мен тўпни қаерда қабул қилишни яхши кўришимни билади, мен ҳам унинг хоҳишларини яхши тушунаман», — дея Феликснинг сўзларини келтиради Record нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати — 2026 нинг 1/16 финалида Португалия терма жамоаси Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 3 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:20, 29.06.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик