Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Упамеканодан Кейн ва Мбаппе ўртасида танлов қилишни сўрашди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва «Бавария» марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано мураккаб саволга жавоб берди. Журналист Флориан Плеттенберг футболчидан терма жамоадаги шериги Килиан Мбаппе ва клубдаги жамоадоши Гарри Кейн ўртасида бирини танлашни сўради, бироқ у аниқ бир қарорга кела олмади.

«Менга «Бавария»да Кейн билан бирга ўйнаш жуда ёқади. Аммо бу ерда, Франция терма жамоасида ҳам ажойиб ҳужум чизиғига эгамиз ва бу албатта қувонарли ҳол», — деди Упамекано табассум билан.

Французлар жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Килиан Мбаппенинг дубли эвазига Швеция устидан ғалаба қозонишди (3:0). Мадриднинг «Реал» клуби форварди турнирда урган олтита голи билан Лионель Месси қаторида тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Харри Кейн эса ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйишга улгурган, бироқ унинг жамоаси — Англия терма жамоаси плей-оффнинг илк босқичида ДР Конгога қарши учрашувини ҳали ўтказгани йўқ.

Киритилди: 15:16, 01.07.2026.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик