Франция терма жамоаси Швеция миллий жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди (3:0). «Учранглилар»нинг ушбу муваффақиятига Англия терма жамоасининг собиқ машҳур футболчиси Майкл Оуэн муносабат билдирди.
«Кеча оқшом французлар юқори маҳорат намойиш этишди. Тўрт йил аввал улар дунёнинг энг яхши жамоаси эди. Ушбу мавсумда ҳам улар, шубҳасиз, катта фарқ билан энг зўри бўлиб қолмоқдалар», — деб ёзди Оуэн ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, скандинавияликлар дарвозасига урилган голлардан иккитасига Франция терма жамоаси ҳужум етакчиси, клуб даражасида Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилувчи Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. Яна бир голни эса «ПСЖ» вингери Брэдли Баркола ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Мундиалнинг 1/8 финалида Дидье Дешам шогирдлари Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушишади.













