ФИФА Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Германия ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашувда немисларнинг бекор қилинган голи билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Қўшимча бўлимларда Жонатан Та тўпни Парагвай терма жамоаси дарвозасига киритган эди, бироқ бош ҳакам VAR аралашувидан сўнг голни бекор қилди. Ҳакамлар Вальдемар Антон рақиб дарвозабонига нисбатан қоида бузган деб ҳисоблашди.
ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуиджи Коллина бу каби вазиятлар дунё биринчилиги бошланишидан аввал терма жамоалар вакиллари билан батафсил муҳокама қилинганини таъкидлади.
«Агар ҳужумчи футболчи тўпга эътибор қаратмасдан, қасддан — ҳатто сезиларли бўлмаса ҳам — рақибнинг ҳаракатланишига халақит бериш ниятида сурилса ва унга ҳимояланишга имкон бермаса, ҳакамлар, жумладан VAR ҳам бундай вазиятларни диққат билан таҳлил қилиши ва жараёнга аралашиши шарт».
«Айниқса, бундай ҳаракатлар дарвозабоннинг ўз дарвозасини қўриқлашига халақит берган ҳолатларга тегишли. Мураббийлар ва футболчилар бу ҳақда олдиндан огоҳлантирилган эди. Бундай қарорлар улар учун кутилмаган ҳолат бўлмаслиги керак», — дея Коллинанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
Германия устидан қозонилган ғалабадан сўнг Парагвай 1/8 финалга йўл олди ва у ерда Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.













