Мексика терма жамоасининг ЖЧ-2026 1/16 финалида Эквадор устидан қозонган ғалабасидан сўнг Мехикода бўлиб ўтган оммавий сайиллар пайтида икки киши вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, 44 ёшли эркак ва 19 ёшли қиз фожиа қурбонига айланган. Ўлимга нафас қисилиши (бўғилиш) сабаб бўлган. Шифокорлар реанимация муолажаларини олиб боришган, бироқ жабрланувчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Мексика терма жамоаси Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 1986 йилдан бери илк бор плей-оффнинг биринчи босқичидан ўта олди. Жаҳон чемпионати мезбонлари 1/8 финалда Англия — ДР Конго жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади.













