Клеман Лангле «Атлетико»дан «Бенфика»га ўтди.
Португалия клуби 31 ёшли франциялик ҳимоячи трансферини эълон қилди. Лангле 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар «Бенфика» сафида ижара асосида тўп суради, шундан сўнг клуб билан 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган тўлиқ ва доимий шартнома имзолайди.
Ла Лиганинг якунланган мавсумида Лангле 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган эди.













