«Тоттенхэм» клуби «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
talkSPORT журналисти Алекс Крукнинг берган маълумотига кўра, Лондон клуби италиялик футболчининг трансфери бўйича 90 миллион фунт стерлинг миқдорида янги таклиф билан чиққан. «Қарғалар» эса ўз футболчисининг сотувидан 100 миллион фунт стерлинг ишлаб олишни кўзлашмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Шу билан бирга, «Тоттенхэм» раҳбарияти ушбу трансфер борасида оптимистик кайфиятда.
Сандро Тонали 2023 йилда «Милан»дан «Ньюкасл»га 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













