Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Мбаппе Олисени «Бавария»дан «Реал»га ўтишга кўндирмоқчи — El Chiringuito

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси сардори Килиан Мбаппе миллий жамоадаги шериги Майкл Олисе билан суҳбатлар олиб бориб, уни Мюнхеннинг «Бавария» клубидан Мадриднинг «Реал»ига ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар берди.

Манбага кўра, Олисе Жаҳон чемпионати–2026 тугаганидан кейин ўз келажагини муҳокама қилиш учун «Бавария» раҳбарияти билан учрашишни режалаштирган.

Маълумотларга қараганда, Мбаппе Олисе «Реал»нинг ҳужум чизиғини янада кучайтиришга ишонмоқда.

Якунланган мавсумда Олисе «Бавария» сафида барча мусобақаларда 57 та учрашувда иштирок этиб, 25 та гол урди ва 28 та голли узатмани амалга оширди. У жамоаси билан Германия Бундеслигаси ва Германия Кубогида ғолиб чиқди. Шунингдек, у клубнинг йил футболчиси ва Германия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бундан ташқари, Франция профессионал футболчилари миллий уюшмаси (UNFP) талқинига кўра, энг яхши француз легионери совринига ҳам сазовор бўлди.

Айни пайтда Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026да иштирокини давом эттирмоқда. Французлар 1/8 финалда Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:20, 02.07.2026.
Ўқилди: 2686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик