Англиянинг «Ноттингем Форест» клуби бош мураббий Витор Перейранинг лавозимини тарк этганини расман эълон қилди.
Португалиялик мутахассис жамоани 2026 йил февраль ойидан бошқариб келаётган эди. Унинг раҳбарлигида «Ноттингем Форест» 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини 16-ўринда якунлади. Шунингдек, жамоа УЕФА Европа лигасида ярим финалгача етиб борди. Перейра билан бирга унинг мураббийлар штаби ҳам клубни тарк этди.
«Биз Витор ва унинг штабига клубдаги фаолияти давомидаги меҳнати, фидойилиги ва садоқати учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Улар «Форест» шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоанинг Премьер-лигада мустаҳкам ўрин эгаллашига, Европа лигаси ярим финалигача етиб боришига ҳамда келгуси ютуқлар учун мустаҳкам пойдевор яратилишига ҳисса қўшишди.
«Ноттингем Форест»даги барча ходимлар уларнинг меҳнати, футболчилар, клуб ходимлари ва мухлислар билан ўрнатган муносабатларини юқори баҳолайди. Уларга фаолиятининг кейинги босқичида улкан муваффақиятлар тилаймиз», — дейилади клуб расмий баёнотида.













