Майкл Олисенинг сеҳрли ўйини барчани, шу жумладан, француз футболининг собиқ суперюлдузи Мишель Платинини ҳам ҳайратда қолдирмоқда. У айни дамда Европанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб турган ўйинчининг ҳаракатлари ҳақида тўлқинланиб гапирди.
«Унда худди менинг давримдагидек ҳақиқий “ўнинчи рақам” (плеймейкер) бўлиш учун ҳамма нарса бор. Замонавий футболда вазият бироз бошқача, “ўнликлар” одатда қанотлардан ҳаракат қилишади. Бироқ Дидье Дешам ўнинчи рақамга майдондаги ҳақиқий жойини қайтариб бергани билан Франция терма жамоаси тарихига киради», — дея Мишель Платинининг сўзларидан иқтибос келтиради derbyderbyderby.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, клуб даражасида Олисе айни пайтда Мюнхеннинг «Бавария» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.













