Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба Жаҳон чемпионати — 2026нинг 1/16 финалида Испаниядан учралган мағлубиятга (0:3) изоҳ берди.
«Дастлабки 20–25 дақиқада ҳаммаси жойида эди, аммо биринчи танаффусдан кейин, назаримда, улар [Испания] тактикани бир оз ўзгартиришди ва бизга қийинроқ бўлди. Улар тўп билан муомала қилишда жуда кучли. Улар тўпни жуда кўп назорат қилишади, 90 дақиқа давомида [шунчаки] тўп ортидан югуриш эса қийин. Уларнинг таркибида жуда маҳоратли ва хавфли футболчилар бор», — дея Алабанинг сўзларидан иқтибос келтиради DAZN нашри.
Кейинги учрашувда Испания 1/8 финалда (6 июль куни) Португалия — Хорватия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.













