Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

“Хорватия ўзини алдангандек ҳис қилишга ҳақли” – Ибраҳимович Португалиянинг ғалабаси ҳақида

Баҳо:
+4 | -

Швеция терма жамоасининг афсонавий собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 2026-йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Португалия ва Хорватия терма жамоалари ўртасида кечган учрашувдаги баҳсли VAR қарори юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Ибраҳимовичнинг фикрича, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Хорватиянинг бекор қилинган голи ҳисобга олиниши керак эди.

“Футбол баъзан ақл бовар қилмас даражада шафқатсиз бўлиши мумкин. Ким нима дейишининг менга қизиғи йўқ. Менимча, Хорватия ўзини алдангандек ҳис қилишга тўла ҳақли. Такрорий лавҳаларни кўрдим, аммо Гвардиолнинг голида кимдир офсайдда бўлганини исботлайдиган етарли далилни ҳануз кўрмадим”, дейди Златан.

Шунингдек, у VAR тизимининг футболчилар руҳий ҳолатига таъсирини ҳақида гапирди:

“Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида ўйиннинг сўнгги сонияларида гол бекор қилинаётган бўлса, вазият мутлақо аниқ бўлиши керак. Мен учун эса бундай аниқлик йўқ. Ушбу гол ҳисобга олиниши лозим эди. Хорватия мағлубиятдан қутулганига ишонганди. Футболчилар голни нишонлаётган, мухлислар эса қувончга тўлган бир пайтда, бир неча сониядан сўнг барчаси тортиб олинди. Айнан шундай лаҳзалар жамоаларни руҳий жиҳатдан синдиради. Биз ажойиб гол ҳақида эмас, яна бир VAR можароси ҳақида гапиряпмиз. Португалияни ғалаба билан табриклайман. Аммо Хорватия ўрнида бўлганимда, бугун майдонни футбол мендан ниманидир тортиб олгандек туйғу билан тарк этган бўлардим”.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган вақтда Хорватия ҳимоячиси Йошко Гвардиол ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ бош ҳакам Эспен Эскос VAR тавсиясидан сўнг голни бекор қилди.

Такрорий вазият таҳлилига кўра, тўп Гвардиолга етиб келишидан аввал ҳужумчи Игор Матанович унга тегинган, шу пайтда эса ярим ҳимоячи Марио Пашалич офсайд ҳолатида бўлган. Шу сабабли гол инобатга олинмади.

Мазкур учрашув 2:1 ҳисобида Португалия фойдасига якунланди ва жамоа Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:27, 03.07.2026.
Ўқилди: 1195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4910]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2722]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2359]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2346]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2126]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1961]

«ПСЖ» «Барселона»га қарши ўйин олдидан Нуну Мендеш ҳақида хушхабар олди [1893]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1750]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1631]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1628]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик